"Четдан келган машина учун "утилизация" солиғини уйимни сотиб ҳам тўлолмайман"

3 Просмотры
Издатель
"Мен ҳаётим давомида тадбиркорлик билан шуғулланиб келаман. Боғдорчилик ва 12 тоннадан юқори юк ташиш хизмати фаолиятини юритаман. Фаолиятимни кенгайтириш учун 21 июль куни Литвадан "МАН" русумли 440 от кучига эга бўлган машинани Ўзбекистонга олиб кириш учун йўлга чиқдим. Пандемия сабабли Россия-Қозоғизтон чегарасида 4 кун қолиб кетдим. Кейин Қозоғистон орқали Ўзбекистонга киришда Фарғона вилояти божхона терминалига олиб келган махсулотлар ва ҳужжатларимни тақдим қилдим. Аммо пандемия сабабли чегарада ушланиб қолдим. Шу сабаб сабаб ҳужжатларимнинг 3 кунлик муддати тугаган экан. У ҳам майли... Божхонага тўловларни қилмоқчи бўлганимда, менга транспорт воситаси учун "утилизация" йиғими жорий қилинганини айтиб қолишди. Мен сотиб олиб келаётган "МАН" юк машинаси учун "утилизация" солиғи 404 млн бўлишини айтишди. Ахир ҳовли уйимни сотсам ҳам бу "утилизация" тўловини тўлашга еткиза олмайманку! Хурматли президент, менинг вазиятимга ёрдам беринг! Тадбиркорлик мақсадида олиб келаётган эдим. Менда шундоқ ҳам 4та банкдан кредитим бор. Оилада 16та жон боқувчисиман, тадбиркорман. Мен Ўзбекистондаги барча тегишли жойларга мурожаат қилдим. Натижа бўлмаяпти. Тўловларни эски нархда қилиб беришингизни сўрайман, тўловларни бир амаллаб тўларман. Фарғона вилояти Тошлоқ тумани"
Категория
Приключения онлайн
Комментариев нет.
Яндекс.Метрика